Сирдарёда 30 миллион сўмлик қоидабузарлик содир этилди
2017 йилнинг 20 декабрь куни Сирдарё вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан 574 та қоидабузилиш ҳолати қайд этилди.
Йўл ҳаракати иштирокчилари томонидан 371 та қўпол ҳуқуқбузарлик содир этилган. Ҳайдовчиларнинг 17 таси маст ҳолатда автомобилга ўтирган бўлса, 88 ҳолатда тезликни ошириш билан боғлиқ қоидабузарлик бўйича маъмурий баённома тузилган.
519 ҳолатда қоидабузарларга нисбатан 29 миллион 647 минг сўмлик жарима чоралари қўлланилди.