Тошкентда янги йил байрами олдидан хавфсизлик чоралари кучайтирилмоқда
Байрам тадбирлари ўтказиладиган жойлар соҳа ходимларининг алоҳида эътиборида. Нохуш ҳолатлар юзага келишига йўл қўймаслик, хавфсизликни таъминлаш юзасидан махсус рейдлар ўтказилмоқда.
Йўл-патруль хизмати масканларида автотранспорт воситалари қатъий текширувдан ўтказиляпти. Байрам тадбирлари ўтказиладиган майдонлар атрофидаги йўлларда юзага келиши мумкин бўлган тирбандликнинг олдини олиш чоралари кўрилмоқда.