Россия терма жамоаси 2018 йили Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида ўтадиган қишки Олимпиада ўйинларидан бутунлай дисквалификация қилинди. Халқаро олимпия қўмитасининг (ХОҚ) бу қарорига Россия терма жамоасининг Сочи-2014 Олимпиадасида допингдан оммавий тарзда фойдаланганликда айбдор деб топилгани сабаб бўлди.