Добавить новость
World News


Новости сегодня

Новости от TheMoneytizer

Дам олиш кунлари илк қор ёғиши кутиляпти

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 23-24 ноябрь кунлари ёғингарчилик кузатилмайди. 25-26 ноябрь кунлари ёмғир ёғиб, 26 ноябрда айрим ҳудудларда қорга айланиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, 25-26 ноябрь кунлари эса баъзи жойларда секундига 15-20 метр тезликгача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 23 ноябрь куни кечаси +2…+7 даража, кундузи +15...+20 даража бўлади. 24 ноябрь куни кечаси+5...+10, кундузи +15...+20 даража бўлади. 25-26 ноябрь кунлари кечаси +2...+7, кундузи +7...+12 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, 23 ноябрь куни ёғингарчилик кузатилмайди. 24 ноябрда айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин. 25-26 ноябрда ҳам ёмғир ёғиб, айрим ҳудудларда қорга айланиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, 25-26 ноябрь кунлари эса баъзи жойларда секундига 15-20 метр тезликгача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 23 ноябрь куни кечаси +2…+7 даража, кундузи +13...+18 даража бўлади. 24-26 ноябрь кунлари кечаси 0...-5, кундузи 0...+5 даража бўлади.

Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 23 ноябрь куни ёғингарчилик кузатилмайди. 24 ноябрда айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин. 25-26 ноябрда ҳам ёмғир ёғиб, айрим ҳудудларда қорга айланиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, 25-26 ноябрь кунлари эса баъзи жойларда секундига 15-20 метр тезликгача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 23 ноябрь куни кечаси +3…+8 даража, кундузи +13...+18 даража бўлади. 24-26 ноябрь кунлари кечаси 0...-5, кундузи 0...+5 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 23-24 ноябрь кунлари ёғингарчилик кузатилмайди. 25-26 ноябрь кунлари ёмғир ёғиб, 26 ноябрь куни айрим ҳудудларда қорга айланиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, 25-26 ноябрь кунлари эса баъзи жойларда секундига 15-20 метр тезликгача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 23 ноябрь куни кечаси +2…+7 даража, кундузи +15...+20 даража бўлади. 24 ноябрь куни кечаси +5...+10, кундузи +15...+20 даража бўлади. 25-26 ноябрь кунлари +2...+7, кундузи +7...+12 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. 24 ноябрь куни ёғингарчилик кузатилмайди. 25-26 ноябрда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, 25-26 ноябрь кунлари эса баъзи жойларда секундига 15-20 метр тезликгача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 23-25 ноябрь кунлари кечаси +5...+10, кундузи +17...+22 даража бўлади. 26 ноябрь куни +10...+15 даража.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 23-25 ноябрь кунлари ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, 26 ноябрь куни эса баъзи жойларда секундига 15-20 метр тезликгача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +2...+7, кундузи +13...+18 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 23-24 ноябрь кунлари ёғингарчилик кузатилмайди. 25-26 ноябрь кунлари ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, 25-26 ноябрь кунлари эса баъзи жойларда секундига 15-20 метр тезликгача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 23-24 ноябрь кунлари кечаси 0...+5, кундузи +9...+14 даража бўлади. 25-26 ноябрь кунлари кечаси -3...-8 даража, кундузи 0...+5 даража бўлади.

Читайте на сайте


Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. Абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Вашем городе

Ria.city
Музыкальные новости
Новости России
Экология в России и мире
Спорт в России и мире
Moscow.media










Топ новостей на этот час

Rss.plus