Халқаро жиноий суд Афғонистондаги ҳарбий жиноятларни тергов қилмоқчи
Суд 20 ноябрь куни ушбу терговни бошлаш учун рухсат берилишини сўраган.
Агар судга рухсат берилса, етакчи айбловчи Фату Бенсуда илк маротаба америкаликлар содир этгани иддао қилинаётган уруш жиноятларини тергов қилади.
Бенсуда халқаро трибунал тергов ўтказса, Афғонистонда жазосиз содир этилаётган жиноятлар тўхтатилиши мумкинлигини айтди.
АҚШ Давлат департаменти масалани кўриб чиқаётганини, аммо АҚШ халқаро суд Афғонистонда тергов ўтказишига қарши эканлигини билдирди.
Департамант эълон қилган билдирувда “ХЖС (Халқаро жиноий суд) томонидан АҚШ ҳарбийларининг тергов қилиниши учун асос йўқ”, дейилади.
Департаментга кўра, бундай тергов Афғонистонда тинчлик ёки адолат ўрнатиш мақсадларига мувофиқ бўлмайди.