Трамп Шимолий Корея "террорчи давлатлар" рўйхатига киритилишини билдирди
-Шимолий Корея режими қонунга амал қилиши лозим, у ядровий ва баллистик ракеталарни ноқонуний ишлаб чиқарилишига барҳам бериши ҳамда халқаро терроризмни ҳар қандай йўллар билан қўллаб - қувватлашни тўхтатиши шарт. Шимолий Корея бу ишларни қилмаяпти, -деди Трамп 20 ноябрда Оқ Уйда расмийлар билан ўтказган йиғилишида.
Президентга кўра, бундай мақом берилиши ортидан Шимолий Кореяга нисбатан санкцияларни кучайтириш имконияти пайдо бўлади ва бу Шимолий Кореяга “максимал даражада босим кўрсатиш” бўйича АҚШ кампаниясининг бир қисми ҳисобланади.
Шимолий Корея террорчиликни молиялаштирувчи давлатлар рўйхатида Эрон, Судан ва Сурия билан бир қаторда жой олади.