6 февраль куни Space Х асосчиси Илон Маск коинотга биринчи марта дунёдаги энг оғир элтувчи ракета — Falcon Heavy’ни учирди, деб ёзади TJournal. Ракета бортига тадбиркорнинг шахсий спорткари Tesla Roadster’ни жойлаштиришди деб ёзади daryo.uz Ракета муваффақиятли учди, иккита тезлаштирувчи эса ажралиб, Ерга қайтиб келди. Falcon Heavy Тошкент вақти билан 7 февраль куни 01:45 атрофида Флоридадаги Канаверал бурнида жойлашган Кеннеди номидаги марказ космодромидан старт олди. Автомобильнинг парвозини бир нечта камера тўғридан-тўғри эфирда тасвирга олди. Ўз орбитасига етиб боргач, Tesla коинотда мустақил саёҳат қилиш учун қолади. Машина Марсга бориб тушмайди, аммо вақти-вақти билан гоҳ унга, гоҳ Ерга яқин келади. Бу синов парвози бўлгани туфайли, Falcon Heavy миссияси шунчаки намойиш учун бўлди: ракетанинг иш қобилиятини текшириш керак эди.