Сиз азизларга тавсияларимиз бисёр. Бугун мавзуйимиз сочга эрта оқ оралаши ҳақида гапириб ўтсак. Агар сочларингиз катта тезлик билан оқараётган бўлса, унда таомномангизга жиддий эътибор қаратиб, кўп тановул қиладиган егуликлардан вақтинча воз кечинг. Шунда соч оқаришини сабабини аниқлаш осон кечади. Мутахассислар кундалик таомномасида ловия, исмалоқ ва шолғомдан кўп фойдаланадиган кишининг сочи тез оқармайди дейди. Буни ўзингиз синаб кўринг. Шунингдек, таркибида йод кўп учрайдиган маҳсулотлар ҳам сочнинг оқаришига қарши энг яхши восита ҳисобланади. Мен ўз тажрибамда маймунжон поясини синаб кўрганман, яни кузда боғимизда пишилиб етилган маймунжон барги ва поясини олиб уч минут қайнатиб, сал иллиқ ҳолига келганида сочимни шу сувга ювиб кўрганман ва ҳар ҳафтада бир марта шу муолажани қўллаб яхши натижага эришганман Сариёғдан ёрдам... Оддий сариёғ таркибидаги минераллар ҳам соч оқариши жараёнини секинлаштириб, ҳаттоки ранг беришга ёрдамлашар экан. Сариёғни эритиб, соч илдизига уқаловчи ҳаракатлар билан суртиб чиқинг. Муолажани ҳафтада икки марта такрорлаш тавсия этилади. Муддатидан олдин соч оқаришининг асосий сабабларидан бири, бу – қаттиқ тушкунликка тушиш. Доим бир нарсани ўйлаш, ўзини нотинч ҳис қилиш ва нимадандир қўрқиб яшаш, охир-оқибат стрессга олиб келади. Натижада, нафақат сочлар, балки тана ҳам азият чекиши мумкин. Бунинг олдини олиш учун ўзингизни бўш тутиб, муаммоларингизни асабийлашиб эмас, балки тинч равишда ҳал қилишга ўрганинг. Доимий равишда жисмоний тарбия машқларини бажариб, танангизни чиниқтиринг. Қора чой ранг беради! Қора чой соч оқаришини тўхтатиш учун қўлланиладиган энг самарали воситалардан бири. Қора чойнинг фойдали хусусияти шундаки, у соч оқариш жараёнини тўхтатиш билан бирга, оқарган сочларга қайтадан ранг бериб, аввалги ҳолатига қайтаришга ёрдам беради. Бир стакан аччиқ қилиб дамланган қора чойни бир ош қошиқ ўсимлик ёғи билан яхшилаб аралаштириб, соч илдизидан бошлаб то учигача суртиб чиқинг. Яхши натижага эришиш мақсадида ниқобни кунига икки маҳал қўллаш тавсия этилади. Яна бир усул! Аччиқ қилиб дамланган бир стакан қора чойни 1 ош қошиқ ош тузи билан аралаштиринг. Сўнг ана шу аралашмани уқаловчи ҳаракатлар ёрдамида бошга суртиб, бир соат кутинг. Белгиланган вақт ниҳоясига етганидан кейин илиқ сув ёрдамида ювиб ташланг. Лобар Мирзо