Добавить новость




Новости сегодня

Новости от TheMoneytizer

Мирко Еличич Самарқанддаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдирди...

«Локомотив» бош мураббийи Мирко Еличич Суперлига 7-туридан ўрин олган «Динамо»га (2:1) қарши баҳсдан сўнг ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди ва берилган саволларга батафсил жавоб берди.

— Темурхўжа Абдухолиқов ўтган йили «Бунёдкор»да ўйнаганида ҳам Самарқандда иккита гол урганди. Сиз буни ҳам ҳисобга олганмидингиз?

— У ҳозир яхши жисмоний ҳолатда. Одатда мен бундай статистикаларни кузатмайман. Темурхўжа — тажрибали ҳужумчи ва бундай ҳолатларда нималар қилиш кераклигини билади. У бугунги босимга бой ўйинда ҳам ўзини кўрсата олди. У шу ёшида ҳам шундай темпда ўйнаётгани таҳсинга лойиқ.

— «Динамо»нинг голида «Локомотив» футболчилари нимани талаб қилишди? Улар ростдан ҳам ҳалол ўйинни сўрашганмиди?

— Ҳаттоки захирада ўтирган футболчилар ҳам фэйр-плейга амал қилишлари керак. Бундай ҳолатда ҳакам ўйинни тўхтатиши керак эди. Бу пайтда исталган футболчи тўхтаб қоларди.

— «Динамо»нинг қандай нозик томонларини кўргандингиз?

— Жамоа ҳужумда агрессив ўйин кўрсатади. Биз эса бундан ўз устунлигимиз йўлида фойдаланишимиз керак эди. Жамоа ҳужумга ўтар экан, уларнинг айрим ҳудудлари очиқ қолади ва бундан фойдаланиб кетиш мумкин бўлади. Фақатгина ҳимояда ўйнайдиган жамоага қарши ўйнаш доимо қийин бўлган. Рақиб ҳужумкор футбол ўйнашни истар экан, улар билан футбол ўйнашнинг иложи бўлади.

— Яъни бундай жамоаларга қарши ўйнаш осонроқ бўладими?

— Ҳа, десак ҳам бўлади. Бироқ рақиб таркибида маҳоратли футболчилар кўп эди ва уларга қарши туриб бериш осон бўлмади. Шунчаки улар ўйин темпини сақлаб қолишга тайёр бўла олишмади. Лекин улар ҳужумкор ўйинни қураётгани — жуда яхши ҳолат. Биз учун ҳам яхши, ҳудудлар очилади.

— Ҳисоб 2:0га етгандан кейин сиз эътиборни атайин ҳимояга қаратдингизми ёки «Динамо» ҳужумдаги агрессияни оширдими?

— Иккиси ҳам. Бундай пайтда одатда жамоалар эътиборни ҳимояга бериб, ҳисобни сақлашга ўйнайди. Лекин бу атайин бўлмайди, босим ошиб кетади. «Динамо» ҳужумкор футбол ўйин кўрсатганидан фойдаланиб кетдик. Шунчаки уларнинг ҳимоя чизиғида катта очилишлар бўлди. Иккинчи бўлимда ҳам яхши вазиятларга эга бўлгандик, лекин бундан фойдалана олмадик. Аслида бундан максимал фойдаланишни режалаштиргандик ҳам. Умумий олганда ўйин рақибларнинг босими остида ўтди.

— Ҳимоядаги ўйиндан мамнунмисиз?

— Ҳа, мамнунман. Хатоликлар бор, буни таҳлил қилмасак бўлмайди. Ўйин олдидан позицион тартибли ўйин кўрсатишни мақсад қилгандик.

— Бугун «Локо» асосан қарши ҳужумда ўйнади. Жамоа бугун иккинчи рақамли бўлиб ўйнашни мақсад қилганмиди?

— Биз ўз ўйинимизни қуряпмиз ва бунда рақибнинг ўйин услубига қарамаяпмиз. Бу бироз очиқроқ ўйин дейилади. Бу услуб футболчиларга ҳам маъқул келди. Бундай футболда бизда ҳам очиқ ҳудудлар бўлади. Мен жамоамнинг шундай футбол кўрсатишига тайёрман.

— Сиз узоқ вақт мобайнида жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий сифатида ишладингиз. Қўл остингиздаги футболчиларнинг жисмоний ҳолати талабларингизга қанчалик жавоб бермоқда?

— Йиллар давомида ёш ёки ёши катта футболчилар билан қандай ишлаганингиз ҳам муҳим. Шу орқали улар билан қандай ишлашингизни билиб оласиз. Ҳали ҳам Ўзбекистонда ушбу соҳани кенг қамровда биладиган мутахассислар кам. Иш ҳали ҳам ўша-ўша. Йиллар давомида футболчилар ўзгарса ҳам, қандай меҳнат қилсангиз, шундай мевасини ҳам оласиз, — дея Еличичнинг сўзларини келтиради «темирйўлчилар» клуби матбуот хизмати.

Читайте на сайте


Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. Абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Вашем городе

Ria.city
Музыкальные новости
Новости России
Экология в России и мире
Спорт в России и мире
Moscow.media










Топ новостей на этот час

Rss.plus