"Арсенал"нинг мағлубияти "Манчестер Сити" учун интригани кучайтирди
Англия Премьер-лигасининг 32-турида турнир жадвалида пешқадам бўлиб турган “Арсенал” ўз майдонида “Борнмут”га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлиб, муҳим очколарни бой берди. Бу натижа чемпионлик пойгасидаги вазиятни янада қиздириб, “Манчестер Сити” учун имконият эшигини очди.
Эндиликда Хосеп Гвардиола жамоаси Лондонда “Челси”га қарши ўйинда ғалаба қозонса, очколар орасидаги фарқ сезиларли даражада қисқариши мумкин. Шу боис ушбу тур натижаси бутун чемпионат интригаcига кучли таъсир ўтказмоқда.
“Арсенал” афсонаси Пол Мерсон эса “Челси” ўз майдонида “Манчестер Сити”га қаршилик кўрсатиб, “канонирлар”га билвосита ёрдам беришига умид билдирди.
— Балки “Арсенал” футболчиларининг ўзига бўлган ишончи бироз синиб қолгандир. Ҳозир вазият шундайки, агар “Манчестер Сити” барча ўйинларини ютса, улар очколар бўйича тенглашиб олиши мумкин. Устунликни ошириш учун уларда яна икки учрашувдан иборат имконият ҳам бор.
Шунинг учун оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлардаги гап-сўзларга эътибор бермаслик керак, чунки ҳамма “инқироз” ҳақида ёзишни бошлайди.
Жуда ёмон натижа бўлди. Ўйин ҳам қониқарли эмас, энергия етишмади, “Борнмут”га босим ўтказиш истаги ҳам сезилмади. Бу ёқимсиз кеча бўлди.
Энди умид нимада? Менимча, “Сити” якшанба куни “Челси”ни мағлуб эта олмаслиги мумкин, — деди Мерсон Sky Sports эфирида.