ПСЖ ўз майдонида "Ливерпуль"ни мағлуб этди
УЕФА Чемпионлар Лигасининг чорак финал дастлабки учрашувида Парижнинг ПСЖ жамоаси ўз майдонида Англиянинг Ливерпуль клубини қабул қилди. Учрашув майдон эгаларининг тўлиқ устунлиги остида ўтиб, 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалаба билан якунланди. Ўйиннинг 11-дақиқасидаёқ Дезире Дуэ ҳисобни очган бўлса, 65-дақиқада Хвича Кварацхелия парижликларнинг иккинчи голини уриб, ғалабани мустаҳкамлади.
Статистика ПСЖнинг мутлақ ҳукмронлигини кўрсатмоқда: парижликлар 74% тўп назоратига эга бўлишди ва рақиб дарвозаси томон 17 та зарба йўллашди (шундан 7 таси аниқ). Ливерпуль эса бутун ўйин давомида рақиб дарвозасига бирорта ҳам аниқ зарба бера олмади. 733 та пас ва 93% аниқлик билан ўйнаган Луис Энрике шогирдлари жавоб ўйини олдидан жуда катта устунликка эга бўлишди.