«Манчестер Сити» — «Ливерпул»: бошланғич таркиблар эълон қилинди
Бугун, 4 апрел куни Англия Кубоги 1/4 финали доирасида «Манчестер Сити» «Ливерпул»ни қабул қилади. Беллашув Манчестер шаҳридаги «Этиҳад» стадионида бўлиб ўтади. Беллашув Тошкент вақти билан 16:45да бошланади.
Маълумот учун, аввалги босқичда «Манчестер Сити» «Нюкасл»ни, «Ливерпул» эса «Вулверҳэмптон»ни мағлуб этган эди.
Жамоаларнинг бошланғич таркиблари билан танишинг:
Манчестер Сити: Траффорд, Нунеш, Ҳусанов, Геҳи, O'Райли, Родри, Силва, Семенё, Шерки, Доку, Ҳоланд.
Ливерпул: Мамардашвили, Гомес, ван Дейк, Конате, Керкез, Вирц, Собослай, Салоҳ, Жонс, Гравенберх, Экитике.
Шунингдек, чоракфиналда «Челси» — «Порт Вейл», «Саутҳэмптон» — «Арсенал» ҳамда «Вест Ҳэм» — «Лидс» жуфтликлари ҳам ўзаро баҳс олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, турнирнинг амалдаги ғолиби «Кристал Пэлас» бўлиб, улар ўтган финалда «Манчестер Сити»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этганди.