Дениз Ундав Бундеслигада март ойининг энг яхши футболчиси деб топилди
Германия Бундеслигасида март ойи якунларига кўра ойнинг энг яхши футболчиси аниқланди. Ушбу нуфузли соврин Дениз Ундавга насиб этди. "Штутгарт" сафида тўп сураётган ҳужумчи ўзининг самарали ўйини билан рақибларидан устун келди.
Овоз бериш натижаларига кўра, у Паул Небел, Ян Диоманде, Ҳеннес Беренс, Константинос Кулиеракис ва Игор Матанович каби кучли номзодларни ортда қолдирди.
29 ёшли форвард март ойида жуда юқори форма намойиш этди. У Бундеслига доирасида ўтказган 4 та учрашувда 5 та гол муаллифига айланиб, жамоасининг ҳужум чизиғида етакчи фигурага айланди. Унинг голлари нафақат статистик кўрсаткичларни яхшилади, балки жамоаси натижаларига ҳам бевосита таъсир кўрсатди.
Мутахассислар таъкидлашича, Ундавнинг барқарор ўйини ва юқори самарадорлиги уни Германия миллий жамоасига чақириш эҳтимолини янада оширмоқда. Агар у шу руҳда давом этса, келажакда яна катта совринлар ва эътирофлар уни кутмоқда.
Қисқаси, Ундав март ойида “режим монстр” бўлди — кам ўйнаб, кўп урди. Энди энг қизиғи: у бу темпни ушлаб тура оладими ёки бу фақат “бир ойлик хайп”ми? Вақт кўрсатади.