Ўзбекистонлик велоспортчилар Филиппинда илк медални қўлга киритди
Бугун, 25 март куни Филиппин пойтахтида велоспортнинг трек йўналиши бўйича турли ёш гуруҳлари ва категориялари учун Осиё чемпионати расман старт олди. Мусобақада қитъанинг энг иқтидорли ёш спортчилари иштирок этмоқда.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси мусобақанинг илк кунида ўз қобилиятини намойиш этди ва ёш қизлар ўртасидаги жамоавий таъқиб пойгаси дастурида бронза медалига сазовор бўлди. Бу натижа Ўзбекистон учун қитъа биринчилигида жамоавий йўналишда шоҳсупага биринчи марта чиқиш билан ажралиб туради.
Мусобақа 31 мартга қадар давом этади ва Ўзбекистонлик спортчиларнинг янада юқори натижалар кўрсатиши кутилмоқда. Мутахассислар ва спорт мухлислари бу натижани катта қизиқиш ва қувонч билан кузатмоқда ҳамда терма жамоанинг келгусидаги қитъа ва халқаро мусобақалардаги самарадорлигидан умидвор.