Эдуард Мор «Рома» ва «Ювентус» ўйинидаги 3:3га баҳо берди
Москванинг «Спартак» клубида тўп сурган собиқ ҳимоячи, ҳозирда футбол эксперти сифатида фаолият юритаётган Эдуард Мор А Сериянинг 27-турида «Рома» ва «Ювентус» ўртасида кечган голли дуранг ҳақида фикр билдирди. Римдаги учрашув 3:3 ҳисобида якунланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мор «Ювентус» 1:3 ҳисобида ортда қолган пайтда туринликлар бу ўйинни қутқариб қололмайди, деб ўйлаганини айтди. Шунга қарамай, унинг таъкидлашича, жамоа аввал ҳам бир неча бор учрашувнинг сўнгги дақиқаларида вазиятни ўзгартиришга муваффақ бўлган. «Спаллетти жамоаси характер кўрсатди. Ажойиб ўйин», — деди эксперт «Match TV» эфирида.
Ушбу натижадан сўнг «Рома» 51 очко жамғариб, Италия чемпионати турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда. Льючано Спаллетти бошқарувидаги жамоа эса 47 очко билан олтинчи поғонада жойлашган.