Галлардо кўз ёш тўкди: Ривер Плейтдан ҳеч ким абадий кетмайди
Марсело Галлардо мураббий сифатидаги сўнгги учрашувини ўтказди: унинг жамоаси Банфилдга қарши баҳсда 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, кетма-кет учта мағлубиятдан иборат омадсиз сериясига якун ясади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Айнан ўша муваффақиятсиз натижалар Галлардонинг лавозимига қимматга тушди, бироқ клуб унга муносиб тарзда хайрлашиш имконини берди. У эса ўйиндан кейинги лаҳзаларда ҳиссиётларини яширмади.
«Ҳамманинг чин дилдан раҳмат. Сизларнинг меҳрингизни бир гап билан ифодалаш қийин. Мен бутунлай кетмайман. Ривер Плейтдан ҳеч ким абадий кетмайди. Бу ўзига хос сеҳрли маскан: ҳатто кетсангиз ҳам, барибир клуб билан қолаверасиз», деди Галлардо кўз ёшлари билан.
Эслатиб ўтамиз, Галлардо 1990-йилларда клуб шарафини ҳимоя қилган ва Аргентина терма жамоасида ҳам тўп сурган.