Роналду ғалабадан сўнг пост қолдирди, пеналти эса ўтмади
«Ал-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Арабистони чемпионатида «Ал-Фейҳа» устидан 3:1 ҳисобидаги ғалабадан кейин ижтимоий тармоқларда пост қолдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
41 ёшли футболчи учрашув бошидаёқ жамоасини олдинга олиб чиқиши мумкин эди, бироқ пеналтини голга айлантира олмади. Португалиялик юлдуз бу сафар ҳисобни очолмади ва 81-дақиқада захирага олинди.
Ўйин якунида Роналду: «Бирга ўсишда давом этамиз! Муҳим ғалаба!» — деб ёзди.
24 турдан сўнг «Ал-Наср» 61 очко билан Саудия лигаси турнир жадвалида пешқадам. Иккинчи ўринда «Ал-Аҳли» (59), кучли учликни эса «Ал-Ҳилол» (58) якунлаб турибди.