«Галатасарай» ва «Фенербахче» футболчилари тикиш можароси сабаб судга тортилиши мумкин
Туркияда «Галатасарай» ва «Фенербахче» сафида тўп тепаётган икки футболчи спорт тикишлари билан боғлиқ иш бўйича қамоқ жазоси хавфи остида қолмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Гап «Галатасарай» вакили Метехан Балтаджи ҳамда «Фенербахче» сардори Мерт Ҳакан Яндаш ҳақида кетмоқда. Маҳаллий манбаларга кўра, Балтаджига 13 йилгача, Яндашга эса 17 йилгача озодликдан маҳрум этилиш эҳтимоли бор.
Sabah нашри хабарига кўра, Балтаджи камида икки марта «Галатасарай» ўйинларига тикиш қилган. У учрашувларда асосий таркибда бўлмаган, бироқ жамоа қайдномасидан жой олган. Бу ҳолат футболчининг ўйин жараёнига таъсир ўтказиш имконияти борлиги ҳақидаги шубҳаларни кучайтирган.
Амалдаги Туркия қонунчилигига биноан, профессионал спортчи букмейкерларга ўз мақомини олдиндан маълум қилиши шарт, бироқ Балтаджи буни бажармагани таъкидланмоқда.