Луис Энрике ПСЖ ва «Челси» дуели олдидан реваншни инкор этди
«Пари Сен-Жермен» бош мураббийи Луис Энрике Чемпионлар лигаси 1/8 финалидаги қуръа натижалари юзасидан фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Унга кўра, парижликларнинг рақиби «Челси» бўлди. Жамоалар сўнгги бор июл ойида Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида тўқнаш келган ва ўшанда лондонликлар ПСЖни йирик ҳисобда мағлуб этганди — 3:0.
«Ҳеч қандай реванш кайфияти йўқ, аммо инглиз жамоаларига қарши ўйинлар доим жуда кучли мотивация беради. Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан бери кўп нарса ўзгарди — ҳозир вазият бутунлай бошқа», — дея Луис Энрикенинг сўзларини келтиради Topskills Sports UK.
ПСЖнинг уй учрашуви 11 март куни ўтказилади. Жавоб баҳси эса 17 март куни Англия пойтахти Лондонда бўлиб ўтади.