«Нант» футболчилари Рамазон пайтида майдон четида овқатланди
Франция чемпионатида Африка давлатларидан келган мусулмон футболчилар кўп. Айни кунларда улар учун Рамазон ойи давом этмоқда: бу даврда кундузи куни еб-ичишдан тийилиш анъанаси бор. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бироқ «Нант»нинг сўнгги ўйинида ҳамма ҳам бу қоидаларга қатъий амал қилавермаслиги кўринди. Учрашув давомида жамоа дарвозабони Антони Лопес жароҳат олиб, тиббий ёрдам кўрсатилаётган пайтда қизиқарли ҳолат юз берди.
Шу пайтда «Нант»нинг бир неча футболчиси, жумладан ливиялик Али Юссеф, мисрлик Мустафа Мохаммед ва марокашлик Юссеф Эл-Араби ён чизиқ олдига бориб, ҳеч нима бўлмагандек тамадди қилиб, сув ичиб олди.
Телекaмералар бу эпизодга алоҳида урғу берди ва натижада араб мамлакатларида ушбу ҳолат юзасидан баҳс-мунозаралар авж олди.
Та’кидлаш жоиз, Франция лигаси раҳбарияти Рамазон муносабати билан расмий танаффуслар жорий этмайди. Бу борада АПЛ ва Бундеслига амалиёти бошқачароқ.