«Ал-Ҳилол»да дуранглар кўпайди, Индзаги истеъфога яқинлашди
Саудия Арабистони чемпионатида «Ал-Ҳилол» ҳануз мағлубиятсиз кетмоқда, бироқ сўнгги турлардаги кетма-кет дуранглар жамоани турнир жадвалида учинчи поғонагача тушириб юборди. La Repubblica хабарига кўра, мамлакатда Симоне Индзагининг бош мураббийликдаги келажаги борасида гап-сўзлар кучайган, «Ал-Ҳилол» мухлислари орасида италиялик мутахассисга нисбатан норозилик ҳам бор. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шунга қарамай, Индзаги вазиятга хотиржам қарамоқда: унинг амалдаги шартномаси 2027 йил ўрталаригача мўлжалланган ва муддатидан олдин бекор қилинса, катта миқдордаги товон пули кўзда тутилган.
Қайд этилишича, Симоне Индзаги маоши бўйича дунёдаги энг кўп ҳақ оладиган мураббийлар орасида иккинчи ўринда туради. Унинг йиллик маоши 26 миллион еврoни ташкил этади, ундан юқорида фақат Диего Симеоне бор.