Индзаги истеъфога чиқарилиши мумкин, бироқ у хотиржам
Саудия Арабистони чемпионатида «Ал-Ҳилол» бу мавсум ҳали мағлубият кўрмади, аммо сўнгги дуранглар жамоани турнир жадвалида учинчи ўринга тушириб юборди. La Repubblica хабарига кўра, шу фонда Симоне Индзагининг бош мураббийликдан кетиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар кучайган. Ҳатто «Ал-Ҳилол» мухлисларининг бир қисми италиялик мутахассисга қарши чиқмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шунга қарамай, Индзаги вазиятга хотиржам қарамоқда: унинг шартномаси 2027 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган ва муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда катта компенсация кўзда тутилган.
Маълумотларга кўра, Симоне Индзаги дунёдаги энг кўп маош оладиган мураббийлар рўйхатида Диего Симеонедан кейин иккинчи ўринда туради. Унинг йиллик маоши 26 миллион еврони ташкил этади.