Месси Марадона билан илк учрашуви ҳақида эслади
Аргентина ҳужумчиси Лионел Месси ватандоши, футбол афсонаси Диего Армандо Марадона билан илк бор қандай танишгани ҳақида гапириб берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мессининг айтишича, уларнинг биринчи учрашуви телевидениеда бўлиб ўтган: Марадонанинг ўзи ташаббус кўрсатиб, уни «La noche del 10» дастурига таклиф қилган.
«Таклифни олдим ва, албатта, рад эта олмадим — бордим. У ерда отам, амаким ва амакиваччаларим ҳам бор эди. Уларнинг барчаси ҳам Марадона билан танишди. Бу унутилмас лаҳза бўлган», — деди Месси. Иқтибос derbyderbyderby.it нашрида келтирилган.
Эслатиб ўтамиз, Марадона 2020 йил ноябрь ойида вафот этган.