Нжитап Онана ижарадан қайтиб асос учун курашиши керак
Камерун терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Жереми Нжитап ватандоши Андре Онана ҳақида фикр билдирди. Дарвозабон ҳозирда "Трабзонспор" сафида ижара асосида ўйнамоқда, футболчининг шартномаси эса "Манчестер Юнайтед"га тегишли. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Нжитапнинг айтишича, Онананинг клубдаги даврида ҳаммаси ҳам кутилганидек кетмаган ва муаммо фақат дарвозабонга бориб тақалмайди. У Майкл Каррик келганидан кейин жамоа ичидаги вазият ижобий томонга ўзгарганини таъкидлади. Энди эса Онана ижара муддатини якунлаб, қайтиб бориши ва асосий таркибдан жой олиш учун курашиши кераклигини урғулади.
Манбага кўра, Онана қийин вазиятларда ҳам ўзининг юқори савиясини кўрсатиб келган. Жорий мавсумда 29 ёшли дарвозабон 21 учрашувда майдонга тушиб, 32 та гол ўтказиб юборган, 4 та ўйинда эса дарвозасини дахлсиз сақлаган.