Луис Энрике ПСЖ учун «Барселона» эмас «Челси»ни афзал кўрди
ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике Чемпионлар лигаси 1/8 финалида жамоаси учун қайси рақиб маъқулроқ эканини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Париж клуби плей-оффнинг стиковой босқичида «Монако»дан ўта олса, кейинги босқичда «Барселона» ёки «Челси» билан тўқнаш келади. Биринчи учрашувда ПСЖ сафарда монаколикларни 3:2 ҳисобида мағлуб этганди.
Энрике фикрича, ПСЖ учун қулайроқ вариант — «Челси». Мутахассис «Барселона»нинг ўйин услуби жуда ишончли эканини, жамоа тўпни назорат қилишини, юқори прессинг қўллашини ва таркибида бир лаҳзада натижани ўзгартириб юбора оладиган футболчилар кўплигини таъкидлади.
«Барселона» оптимал ҳолатида бўлса, уни тўхтатиш ниҳоятда қийинлигини қўшимча қилган Энрике: агар танлаш имконим бўлса, кейинги рақиб сифатида «Челси»ни танлардим. «Барселона»га қарши ўйнаганда нафақат жамоага, балки ғояга ҳам қарши турасан, бу эса вазифани янада мураккаблаштиради», — дея испаниялик мураббий сўзларини маҳаллий ОАВ келтиради.
Чемпионлар лигаси 1/8 финал учрашувлари март ойида бўлиб ўтади.