Зинедин Зидан Франция терма жамоасига қайтишга яқин турибди
Зинедин Зидан Франция терма жамоасида Дидье Дешамнинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда. Инсайдер Фабритсио Романо хабарига кўра, 53 ёшли мутахассис Франция футбол федерацияси билан оғзаки келишувга эришган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, Мадриднинг «Реал» клуби собиқ бош мураббийи жаҳон чемпионати якунидан кейин “уч ранглилар”ни бошқаради. Шу тариқа Зидан беш йиллик танаффусдан сўнг мураббийлик фаолиятига қайтади.
Дидье Дешам 2012 йил ёзидан бери Франция терма жамоасини бошқариб келмоқда. 2026 йилги мундиал гуруҳ босқичида французларнинг рақиблари Сенегал ва Норвегия бўлади, учинчи жамоа эса плей-офф ўйинлари натижасига кўра аниқланади. Турнир 11 июндан 19 июлгача бўлиб ўтади.