Каррагер «Арсенал» очко йўқотган ўйинга муносабат билдирди
Англия футболининг собиқ юлдузи ва эксперт Жейми Каррагер АПЛнинг 31-туридан қолдирилган «Арсенал» — «Вулверҳэмптон» учрашуви якуни ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Чоршанба куни бўлиб ўтган баҳс 2:2 ҳисобида якунланди ва лондонликлар муҳим очколарни қўлдан чиқарди.
«Бу натижадан хурсандман: ўйинларни янада қизиқарли қилади, муҳокамалар учун мавзу беради ва мавсум охиригача интрига сақланиб қолади. Ўйлайманки, бу Премьер-лига учун фойдали», — дея Каррагернинг сўзларини келтиради CBS Sports.
Шу билан бирга, мутахассис чемпионлик медалларини айнан «Арсенал» футболчилари тақишини кўришни исташини ҳам таъкидлади.
«Канонирлар» турнир жадвалида ҳануз пешқадам, бироқ «Манчестер Сити» билан фарқ энди унчалик катта эмас — атиги беш очко. «Шаҳарликлар»нинг эса битта заҳира ўйини бор.