Роналду Европанинг топ-клубига қайтиши мумкин, қўнғироқлар бошланди
Криштиану Роналду «Ан-Наср» билан муносабатларни юмшатди ва бойкотдан кейин яна майдонга қайтди. Шунга қарамай, ёзда португалиялик юлдуз клубини ўзгартириши эҳтимоли сақланиб қолмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
The Touchline хабарига кўра, агент Жорже Мендеш Европанинг бир қатор топ-клублари билан боғланиб, 41 ёшли Роналдуни ёзги трансфер ойнасида таркибга қўшиш вариантини таклиф қилмоқда.
Бир неча йил аввал ОАВда Роналдунинг «Манчестер Юнайтед»дан кетиши ортидан келишмовчиликлар сабаб Мендеш билан ҳамкорликни тўхтатгани ҳақида ёзилганди. Бироқ Transfermarkt маълумотларида Криштиану ҳануз Мендеш агентлигининг мижози сифатида кўрсатилган.
Роналду билан «Ан-Наср» ўртасидаги амалдаги шартнома 2027 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.