Гватемала март ойида Россияга қарши ўйнамайди
Гватемала футбол федерацияси президенти Херарадо Паис Россия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказилиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. Аввалроқ ОАВда BetBoom доирасидаги назорат ўйини 31 март куни Санкт-Петербургда бўлиб ўтиши мумкинлиги ҳақида маълумот тарқалган эди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Паиснинг сўзларига кўра, Гватемала март ойидаги тақвимини аллақачон шакллантириб бўлган: терма жамоа Жазоир ва Перу билан белгиланган учрашувларни ўтказади. Россия томони ўйин таклиф қилган бўлса-да, аввалдан бошқа рақиблар билан келишувлар мавжудлиги сабабли гватемалаликлар таклифни рад этишга мажбур бўлган.
Шу билан бирга, федерация раҳбари томонлар музокараларга кейинроқ қайтиши мумкинлигини ҳам истисно қилмади: учрашувни жаҳон чемпионатидан кейин келишиб олиш эҳтимоли бор. Россия ва Гватемала терма жамоалари ҳозиргача ўзаро майдонга тушмаган, гватемалаликлар эса FIFA рейтингида 94-ўринда турибди.