«Манчестер Юнайтед» «Ливерпуль» юлдузини ўз сафига оғдирмоқчи
«Манчестер Юнайтед» таркибни кучайтириш вариантларини кўриб чиқмоқда. Manchester Evening News хабарига кўра, «қизил иблислар» эътиборида «Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Алексис Мак Аллистер турибди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, «МЮ» эгаси Жим Ратклифф футболчи трансфер бозорида эркинроқ ҳолатга келиб қолса, Мак Аллистерни ўз жамоасига оғдиришга уриниб кўришга тайёр. Бироқ бу келишувнинг амалга ошиш эҳтимоли ҳозирча юқори эмас.
Мак Аллистернинг ёзда «Ливерпуль»ни тарк этишни исташи-истамаси аниқ эмас, аммо аргентиналик футболчи фаолиятининг бир босқичида Испанияда ўзини синаб кўришни хоҳлайди.
Transfermarkt портали 27 ёшли жаҳон чемпиони Алексис Мак Аллистернинг бозор қийматини 85 миллион еврога баҳоламоқда.