Винисиус бошқа клублардаги энг яқин дўстини айтди
Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор бошқа жамоаларда тўп сураётган футболчилар орасидаги яқин дўстлари ҳақида гапирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бразилиялик футболчи «Реал»дан ташқарида дўстлари кўплигини таъкидлади. Унинг айтишича, у «Ливерпул» ярим ҳимоячиси Доминик Собослай билан тез-тез мулоқот қилади — улар ёшлигида танишиб қолишган. Винисиуснинг энг яқин дўсти эса ҳозир «Фламенго» сафида ўйнаётган Пакета экани қайд этилди. Шунингдек, у «Барселона»дан Рафинья, «Атлетико Минейро»дан Рейниер, «Манчестер Сити»дан Савио ҳамда «Милан»дан Леау билан ҳам дўст эканини қўшимча қилди.
Винисиус 2018 йилдан бери «қироллик клуби» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У Мадридга кўчиб ўтишидан аввал ўз ватани Бразилиядаги «Фламенго»да тажриба тўплаган.