Мартинес Роналдунинг қачон тўхташини ўзи ҳал қилади деди
Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес Криштиану Роналду қачон футболчилик фаолиятини якунлаши мумкинлиги ҳақидаги саволга муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Февраль бошида 41 ёшни қарши олган Роналду ҳақида Мартинес унинг ҳозирги жисмоний ҳолати ҳали узоқ ўйнашга имкон беришини таъкидлади. Мураббий фикрича, асосий мезон — футболчининг ўзи қачон тўғри пайт келди деб ҳис қилиши. «У ўзига жуда талабчан. Жамоага энди фойдаси тегмаяпти, деган хулосага келса, шунда тўхташ бўйича қарор қилади», — деди Мартинес BBC билан суҳбатда.
Клуб миқёсида Роналду ҳозир «Ал-Наср» шарафини ҳимоя қилмоқда. Хабарларга кўра, юлдуз ҳужумчи клуб бошқарувидан норозилигини билдирганидан сўнг бир неча учрашувни ўтказиб юборди ва шанба куни яна жамоа қайдномасига қайтиши кутилмоқда.
«Ал-Фатех» — «Ал-Наср» учрашувини LiveResult сайтида матнли трансляция орқали кузатиш мумкин.