Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» Осиё ЧЛдан чиқиб кетди
Осиё Чемпионлар лигасида сешанба куни «Шанхай Шэньхуа» ўз майдонида Япониянинг «Матида Зелвия» жамоасини қабул қилди. Леонид Слуцкий шогирдлари 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув тақдири асосан бир футболчи томонидан ҳал қилинди: Юки Сома 3-дақиқада ҳисобни очди, 88-дақиқада эса яна бир гол уриб, дублни расмийлаштирди. Хитой клуби ўйин бошида ҳам, якунига яқин ҳам гол ўтказиб юборди.
Бу натижадан сўнг «Шанхай Шэньхуа» умумий босқичдаги етти тур якунида атиги 4 очко билан плей-оффга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Леонид Слуцкий Хитой клубини 2023 йил охирида қабул қилиб олган.