ПСЖ ҳужумчиси Дембеле Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин
ПСЖнинг француз ҳужумчиси Усмон Дембеле фаолиятини Саудия Арабистони чемпионатида давом эттириши эҳтимоли бор. Sky Sports хабарига кўра, томонлар атрофида музокаралар фонида қизиқиш кучайган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, саудиялик шайхлар ёзги трансферни амалга ошириш устида иш бошлаган. Бироқ эҳтимолий келишув суммаси ҳозирча ошкор қилинмаяпти, шунингдек, Дембелени айнан қайси топ-клуб ўз сафига қўшиб олмоқчи экани ҳам номаълум.
Аввалроқ Дембеленинг ПСЖ билан шартномани узайтириш учун жуда юқори маош талаб қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Париж клуби президенти эса жамоанинг етакчи юлдузи бўлса ҳам, клубдаги белгиланган маош лимитидан ошмаслигини аниқ билдирган.
Transfermarkt маълумотларига кўра, 28 ёшли Дембеленинг бозор қиймати 100 миллион еврога тенг.