RB Лейпциг «Санкт-Паули» билан ўйинда ғалабани қўлдан чиқарди
Германия Бундеслигасининг 19-турида «Санкт-Паули» ўз майдонида «RB Лейпциг»ни қабул қилди ва баҳс 1:1 ҳисобида якунланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув бошида меҳмонлар тезда ҳисобни очишга яқин келишди: 8-дақиқада Ксавер Шлагернинг зарбаси устунга тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди. «Санкт-Паули» ҳам имконият топди — Рики-Жейд Жонс жарима майдонида назоратсиз қолиб, зарбасини дарвозага тўғри йўллай олмади, қолаверса у офсайдда ҳам эди. Биринчи бўлим охирида эса Ян Диоманд узатмасидан кейин Антонио Нуса зарба берди, бироқ дарвозабон вазиятни бартараф этди.
66-дақиқада «RB Лейпциг»нинг бурчакдан узатмаси муваффақиятсиз чиққандек кўринди, аммо ҳужум давом этди ва Диоманд рикошет ёрдамида тўпни тўрга жойлади — 0:1. Қўшиб берилган дақиқаларда Давид Раум жарима майдонида Мартейн Карсга қарши қоида бузди ва ҳакам пенальти белгилади. 11 метрлик зарбани Карс аниқ ижро этди: дарвозабон йўналишни топган бўлса-да, тўпни қайтара олмади — 1:1.
Дурангдан сўнг «букалар» турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилди, «Санкт-Паули» эса қуйи поғоналарда — охирдан иккинчи ўринда қолмоқда.