«Ал-Ҳилол» мухлислари Тео Эрнандеснинг ҳозирги ҳолатидан норози
Француз ҳимоячиси Тео Эрнандес «Милан»дан Саудия Арабистонига йўл олди, бироқ янги жамоасида кутилган даражада таассурот қолдира олмаяпти. Шу сабаб «Ал-Ҳилол» мухлислари футболчининг ўйинидан норозилигини очиқ билдирадиган даражага етди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Яқинда Тео клуб навбатдаги мағлубиятидан сўнг ижтимоий тармоқларда мухлислардан узр сўраб чиқди. Бироқ жавоб ўрнига у изоҳларда ўз манзилига кескин танқидларни эшитди.
Комментарияларда мухлислар унинг доимий узрларидан чарчагани, вазни ортиб, аввалгидек югурмай қўйгани, умуман олганда майдонда бор-йўғи «рақам учун» ўйнаётгани ҳақида ёзишди. Уларнинг фикрича, бундай сустлик Саудия чемпионатида ҳам яққол кўриниб қолмоқда.