Слуцкий жамоаси Осиёнинг Чемпионлар лигасида яна ютқазди
Леонид Слуцкий бошқарувидаги “Шанхай Шенхуа” Осиё Чемпионлар лигасининг умумий босқичи 6-турида сафарда “Хиросима”га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди ва яна очкосиз қолди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувдаги ягона гол 78-дақиқада киритилди — японлар сафида ҳимоячи Ҳаято Араки ҳал қилувчи зарбани йўллади. Натижада Хитой клуби мазкур турнирдаги кетма-кет учинчи мағлубиятини қабул қилди.
Олти турдан кейин “Шанхай Шенхуа” 4 очко билан жадвалда 11-ўринда бормоқда. “Хиросима” эса 11 очко тўплаб, учинчи поғонага кўтарилиб олди.