«Ал-Наср» Садио Мане билан боғлиқ қарорини белгилаб олди
Ҳужумчи Садио Мане яқин вақт ичида «Ал-Наср»ни тарк этиши эҳтимоли юқори. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
365Scores Arabia хабарига кўра, Саудия клуби сенегаллик футболчига янги шартнома таклиф қилишни режалаштираётгани йўқ. Мане билан амалдаги келишув эса 2027 йил 30 июнгача мўлжалланган.
Мане 2023 йилда «Бавария»дан «Ал-Наср» сафига 30 миллион евро эвазига ўтганди. Жорий мавсумда у барча турнирларда 17 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 6 та голли узатма берди. Transfermarkt портали ҳужумчини 7 миллион евроға баҳоламоқда.
Айни пайтда «Ал-Наср» Саудия Арабистони чемпионати турнир жадвалида 37 очко билан учинчи ўринда бормоқда.