Кенан Йилдиз Роналду ва Дел Пьерога тенглашди
Кенан Йилдиз «Ювентус»нинг «Наполи» дарвозасига киритган уч голдан бирига муаллифлик қилди. Учрашув Лучано Спаллетти жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди — 3:0. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Opta маълумотига кўра, 20 ёшли туркиялик футболчи уч очко тизими жорий этилган даврда «Ювентус» сафида А Сериясининг битта мавсумида «Наполи»га қарши икки ўйинда ҳам гол урган бор-йўғи бешинчи футболчига айланди. Аввалроқ буни Криштиану Роналду (2019/20), Алессандро дел Пьеро (2000/01), Дарко Ковачевич (2000/01) ва Фабрицио Раванелли (1994/95) амалга оширган.
Жорий мавсумда Йилдиз Италия чемпионатида жами саккиз бор рақиб дарвозасини ишғол қилди, шунингдек, жамоадошларига тўрт марта голли узатма берди.