Хайкин «Ман Сити» устидан ғалабани Норвег спорт тарихи деди
Норвегиянинг «Буде-Глимт» жамоаси дарвозабони Никита Хайкин «Манчестер Сити» устидан қўлга киритилган сўнгги ғалаба ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Чемпионлар лигасининг умумий босқичи 7-тур учрашувида норвеглар 3:1 ҳисобида зафар қучди.
«Ўйиндан кейин ҳам биз, эҳтимол, XXI аср футбол индустриясидаги энг кучли тизимлардан бирини енгганимизни дарҳол англаб етмадик. Бу баҳс нафақат биз учун, балки норвеглар ва умуман Норвегия спорти учун ҳам тарихга кирди», — деди Хайкин «VideoSports» дастурида.
Дарвозабон бу натижа унинг фаолиятидаги энг муҳим ғалабалардан бири эканини ҳам таъкидлади.
Ҳозирда «Буде-Глимт» Чемпионлар лигаси турнир жадвалида 6 очко билан 28-ўринда бормоқда.