Карпин Захаряйн билан учрашув ўтказганини маълум қилди
Москванинг «Динамо» клубини аввал бошқарган Валерий Карпин Испаниянинг «Реал Соседад» жамоасида тўп сураётган россиялик ярим ҳимоячи Арсен Захаряйн билан учрашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Россия терма жамоаси бош мураббийи ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида сафари ҳақида «Арсен билан яна бир учрашув ўтказиб якунладим», дея изоҳлади.
Ла Лиганинг жорий мавсумида 22 ёшли футболчи 12 та ўйинда майдонга тушиб, бир бор сариқ карточка олди.
Захаряйн 2023 йил ёзида Сан-Себастьян клубига қўшилганди. Унинг шартномаси 2029 йил ўрталаригача мўлжалланган, футболчининг бозор қиймати эса 7,5 миллион еврога баҳоланмоқда.