Хайкин Ман Сити устидан ғалабани Норвегия спорти тарихига киритди
Норвегиянинг «Буде-Глимт» клуби дарвозабони Никита Хайкин «Манчестер Сити»га қарши кутилмаган ғалабадан кейин ўз таассуротлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 7-тур учрашувида норвеглар 3:1 ҳисобида зафар қучди.
«Ўйиндан кейин ҳам тўлиқ англаб етмадик: биз футбол индустриясида XXI асрнинг эҳтимол энг кучли ташкилотларидан бирини ютдик. Бу учрашув нафақат биз учун, балки норвеглар, умуман Норвегия спорти учун ҳам тарихга кирди», — деди Хайкин «VideoSports» дастурида.
Дарвозабон бу натижани шахсий фаолиятидаги энг муҳим ғалабалардан бири сифатида баҳолади.
Ҳозирда «Буде-Глимт» Чемпионлар лигаси турнир жадвалида 6 очко билан 28-ўринда бормоқда.