Киммих 2026 йил бошида «Бавария»нинг икки ўйинини ўтказиб юборади
Мюнхеннинг «Бавария» жамоаси ярим ҳимоячиси Йозуа Киммих яқин учрашувларда майдонга туша олмайди. Бу ҳақда Kicker нашри хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, 30 ёшли германиялик футболчи 2026 йилдаги дастлабки икки баҳс — «Волфсбург» ва «Кёльн»га қарши ўйинларни ўтказиб юборади. Киммих ноябрь ойидаги миллий жамоа сафаридаёқ тўпиқдаги муаммоларни ҳис қилган ва шу сабаб йил якунидаги «Хайденхайм»га қарши ўйинда (4:0) ҳам қатнашмаган эди. Клуб футболчи соғлиғини хавф остига қўймоқчи эмас, Киммих фақат оғриқлар тўлиқ йўқолгач сафга қайтади.
Жорий мавсумда Киммих барча мусобақаларни ҳисобга олганда 23 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 7 та голли узатма берди.