Капелло Киву қўл остида «Интер» прагматиклашаётганини айтди
Илгари «Милан»ни ҳам бошқарган таниқли мураббий Фабио Капелло «Интер» Кристиан Киву келганидан кейин янада прагматик футбол ўйнай бошлаганини таъкидлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Капелло бунга мисол сифатида «Аталанта»га қарши учрашувни келтирди: миланликлар ўйинда минимал ҳисобдаги ғалабани ушлаб қолишга урғу берди.
Мутахассис ўйин охирида юз берган эпизодни алоҳида қайд этди. Унинг айтишича, Киву якунда Лаутарони майдонддан олиб, унинг ўрнига ярим ҳимоячини туширди. Капеллога кўра, бу ҳисобни сақлаб қолишга қаратилган прагматик қарор бўлиб, «Интер»нинг яқин ўтмишидаги услубига унча хос эмас.
Ҳозирда «Интер» А Серия турнир жадвалида етакчилик қилмоқда.