Браҳим Диас «Реал» билан шартномасини узоқ муддатга узайтирди
Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Браҳим Диас жамоа билан янги келишувга яқин. Cadena SER хабарига кўра, марокашлик футболчи билан тузиладиган янги шартнома 2030 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Битим ҳозирча расман эълон қилинмаган, бироқ томонлар барча шартларни тўлиқ келишиб олган. Янги контракт Диаснинг маошини ҳам ошириши кутилмоқда.
Ҳозирда Браҳим Диаснинг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2027 йилгача кучда. Жорий мавсумда 26 ёшли футболчи «қироллик клуби» сафида барча мусобақаларда 18 ўйинда майдонга тушиб, 1 гол ва 2 ассист қайд этди.
«Реал»нинг навбатдаги учрашуви 4 январ, якшанба куни «Бетис»га қарши бўлиб ўтади.