Распадорининг «Рома»га ўтиши учун шартлар айтилди
«Атлетико» бу таклифни фақат сотиб олиш опцияси мажбурий бўлса қабул қилади. Мадрид клуби ўтган ёзда ҳужумчи учун сарфланган 22 миллион еврoни қайтариб олишни истамоқда.
Жакомо Распадори «Атлетико» сафида 14 та расмий ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширган. Мадридликлар Ла Лига турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда.