Шапи Испанияда ўйнашни хоҳлайди ва «Барселона»ни танлади
Яхши ўйнаш, ўсишим керак. Испанияда ўйнашни хоҳлардим.
«Реал» билан «Барселона» орасидан иккинчисини танлайман», — дея Сулеймановнинг сўзларини «Матч ТВ» келтирди. Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Шапи «Канзас-Сити» футболчиси ҳисобланади.
Ўтган МЛС мавсумида россиялик футболчи америкалик жамоа сафида 32 та учрашувда майдонга тушди. Ярим ҳимоячи 2 та гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширди.