«Ювентус» ва «Милан» ҳимоячилар алмашинувини муҳокама қилмоқда
Клублар ўртасида музокаралар аллақачон бошланган. Агар ҳаммаси режа бўйича кетса, келишув қишки трансфер ойнаси очилгач, январ ойида амалга ошади.
Transfermarkt портали ҳар икки футболчининг қийматини 20 миллион евро деб баҳолаган. Гаттининг ёши 27 да, де Винтер эса 23 ёшда.
Белгиялик футболчи Турин клубининг академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Марказий ҳимоячи 2018–2024 йилларда «бьянконери»га тегишли бўлган, шундан сўнг «Дженоа»га ўтган, жорий йил ёзида эса «Милан» сафига келиб қўшилган.