Вийери Фюллькруг Миланда кучли босимга дуч келишини айтди
"Милан" ҳужумчи йўқлиги муаммосига қарамай, барибир етакчилар сафида. Энди улар янги футболчини топишди, аммо у қандай босим остида ҳаракат қилишига ҳатто тасаввур қилишдан ҳам чўчияпман", — дея Вийерининг сўзларини pianetamilan.it келтирди.
Эслатиб ўтамиз, "Милан" А Серия турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Навбатдаги турда жамоа мусобақа аутсайдери — "Верона"га қарши майдонга тушади.