Винисиус атрофидагилар "Реал" билан келишишга шошилмаяпти
Бу эса жорий мавсум тугагач, юлдуз футболчини сотиб юбориш эҳтимоли борлиги ҳақидаги миш-мишларни кучайтирмоқда. Журналист Мигел Анхель Диас маълумотига кўра, Винисиус атрофидагилар "қаймоқранглилар" билан музокара олиб боришга шошилмаётганини очиқ билдириб қўймоқда.
Томонлар келишув шартларини мувофиқлаштиришда қийналиши мумкин. Transfermarkt портали Винисиус Жуниорнинг бозор қийматини 150 млн евро деб баҳолаган.
Ҳужумчига Саудия Арабистони клублари ҳамда Европанинг топ чемпионатларидаги гранд жамоалар қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.